3 декабрь 2021

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган селекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу “долзарб 40 кунлик”да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бир ҳафта мобайнида институт ходимлари томонидан ҳашар йўли билан Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги тавсия этган ҳудудда 200 та ўрик, 200 та бодом ва 268 та тут каби мевали дарахтлар кўчатлари экилиб, ниҳоллар парваришига масъул ходимлар бириктирилди.
Албатта, шаҳар ва туманларимизда яшил майдонлар кўпайса, бу аҳолининг саломатлигига ҳамда шаҳримиз ҳавосининг тозалигига хизмат қилади.
ФОТО:









