2019 йил 23 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида академик Ў.Х.Расулевнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган “Физикавий электроника ва фотоника” мавзусидаги республика илмий анжумани ўтказилди.
Институтнинг икки нафар ёш олимлари М.М.Адилов ва Т.К.Турдалиевлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Беларусь-Ўзбекистон” қўшма мажлиси келишувларига биноан Белоруссия Республикаси институтларига илмий стажировкага юбориш юзасидан эълон қилинган мақсадли танловнинг “Физика-математика фанлари” йўналишида муваффақиятли иштирок этиб, Беларусь Республикасига илмий с
2019 йилнинг 25-26 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамкорликда “Фан ва техника тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни” мавзуида илмий-техникавий анжумани ўтказилади.
Латвия Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида Латвия Республикаси томонидан эълон қилинган илмий-тадқиқотлар танловида ғолиб бўлган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг катта илмий ходими Урол Махманов 2018 йилнинг 1 декабридан - 2019 йилнинг 31 мартигача Латвия университетида бўлиб, янги физикавий хоссаларга эга бўл
2018 йил 7 март куни У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати институт аёлларига хурмат кўрсатиш мақсадида учрашув ўтказилди. Учрашувда институт раҳбар ходимлари, Касаба уюшмаси раиси, лаборатория мудирлари ва бир қатор илмий ходимлар иштирок этишди.
Институтнинг кичик илмий ходими Темур Турдалиев 2019 йил 3 февральдан 23 февральгача Харяна (Haryana, India)да Ҳиндистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган “Ҳиндистон техникавий ва иқтисодий ҳамкорлиги” (ITEC 2018-2019) мутахассисликка оид тайёрлов халқаро дастури доирасидаги “Қуёш энергияси технологияси ва қўлланилиши халқаро ўқув дастури” номли ўқув курсларида мува
Институтнинг катта илмий ходими, ф.-м.ф.д. Усманов Дилшадбек Турсунбаевич раҳбарлигида Ўзбекистонда биринчи марта АҚШнинг Олимпия ва Антидопинг қўмиталари томонидан молиялаштириладиган “Partnership for Clean Competition” фондининг спортда соғлом рақобатни оширишга қаратилган дастурларида “Морфинни бионамуналарда юқори сезгирликда аниқлашнинг сирт ионлашиш усулини ривожлантириш” мавзуидаги илмий-тадқиқот микрогранти ютиб олинди.
Лойиҳанинг бажарилиш муддати - 6 ой. Лойиҳанинг молиявий ҳажми 16900 АҚШ долларини ташкил этади.
2018 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ва “Беларусь Миллий Фанлар академиясининг материалшунослик бўйича илмий амалий маркази” ДИЧБ ўртасида илмий-техник хамкорлик келишуви имзоланди.