Yangiliklar

Докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилинади

30 сентябрь 2020

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти 2020-2021 ўқув йили учун 01.04.04 – “Физик электроника”, 01.04.05 – “Оптика” ва 01.04.03 – “Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси” мутахассисликлар бўйича докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилади.

1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз

30 сентябрь 2020
Институтда кўп йиллардан бери фан ва таълим соҳасида самарали фаолият юритаётган, кўплаб ёш олимларни фан номзоди, фан доктори қилиб тайёрлашда раҳбарлик қилаётган фидоий устозларимизни 1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрами билан институт маъмурияти, институт касаба уюшмаси ва ёш олимлар кенгаши номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Дилларимиздаги энг яхши тилакларимиз сизга бўлсин.

2020 йил 11 август куни соат 14.00 да ZOOM орқали Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

11 август 2020

Йиғилишда ЎзР ФА вице-президенти проф. Мирзаев С.З., ЎзР ФА Физика-математика ва техника бўлими бошлиғи акад. Бахрамов С.А., ТАТУ Фарғона филиали директори проф. Расулов А.М. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий кенгаш аъзолари, эксперт гуруҳи ҳамда илмий ходимлар иштирок этишди.

2020 йил 10 август куни соат 14.00 да ZOOM орқали Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

10 август 2020

Йиғилишда ЎзР ФА вице-президенти проф. Мирзаев С.З., ЎзР ФА Физика-математика ва техника бўлими бошлиғи акад. Бахрамов С.А., ТАТУ Фарғона филиали директори проф. Расулов А.М. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий кенгаш аъзолари, эксперт гуруҳи ҳамда илмий ходимлар иштирок этишди.

2020 йил 10 ва 11 август кунлари соат 14.00 да ZOOM орқали Институт илмий Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилади

8 август 2020

У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти эксперт гуруҳи ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомининг 1-боб, 5-банди талабларига мувофиқ диссертация ҳимоясисиз фан докторлик (DSc) илмий даражасини олишга талабгор Халилов Умеджон Боймаматович ҳамда Юсупов Максудбек Султанмуратовичларнинг чоп этилган илмий ишлари ҳамда тайёрлаган ишлари бўйича хулосасини тақдим этади.

Ҳозирги пайтда Усманов Д.Т. Япониянинг Яманаши университетида физик электроника ва физикавий кимё йўналишларида ўз малакасини оширмоқда

25 декабрь 2019

ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий котиби Усманов Д.Т. ЎзР ВМ ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш “Эл-юрт умиди” фонди томонидан вазирлик, идора ва ташкилотлар учун эълон қилинган иккинчи саралаш конкурсида иштирок этиб, фонднинг степендиясига сазовор бўлди. Ҳозирги пайтда Усманов Д.Т.

Ш. Ғофуров Цукуба Университети профессор Такэаки Сакурай қўл остида илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун Япония давлатига жўнаб кетди

25 декабрь 2019

Институт кичик илмий ходими Ғофуров Шукур Пазлитдинович Япониянинг JICA ташкилоти томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон ёш олимларининг илмий салоҳиятини ошириш” грантини қўлга киритди. Ш.

А.Ғ. Тожибоев Антверпен Университетида проф. Эрик Нейтс раҳбарлигидаги PLASMANT илмий тадқиқот гуруҳида илмий стажировка ўтаб қайтди

23 декабрь 2019

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг қисқа муддатли илмий стажировка дастури асосида ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти катта илмий ходими, к.ф.н. А.Ғ.Тожибоев 2019 йилнинг 2 октябридан – 30 ноябригача Антверпен Университети (Антверпен, Белгия)да проф.

Президент мактаби ўқувчилари билан учрашув

12 noyabr 2019

Жорий йилнинг 12-ноябр куни институтда ЎзР ФА Президенти Юлдашев Бехзод Содиқович ва Президент мактаби ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда академик Б.Юлдашев ўқувчиларга борлиқнинг тузилиши ва коинотнинг пайдо бўлиши ҳақида инглиз тилида маъруза ўқиди. Ушбу маъруза Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси етакчи олимлари томонидан режалаштирилган туркумларнинг биринчиси эди.

InnoWeek

30 октябрь 2019

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2019 йил 29-31 октябр кунлари «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасида “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафталиги ўзказилмоқда. Кўргазмада институт катта илмий ходимлари С.С.Исхакова, И.И.Тажибаевлар инновацион ишланмалари билан иштирок этишмоқда.

Pages