
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябр куни имзоланган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 сон Фармонига асосан “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши улкан тарихий воқеа бўлди. Фармонга кўра она тилимизнинг келгуси тараққиётига оид кўплаб масалалар қаторида алоҳида тузилма – Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил қилинди. Шу жумладан республиканинг барча давлат ташкилотларида раҳбарнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари, ташкилотлари ва минтақавий бўлимларида ҳам раҳбарнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига масъул ходимлар бириктирилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун байрами арафасида илмий-тадқиқот муассасалари, ташкилотлари ва минтақавий бўлимларининг маслаҳатчилари ўртасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида танлов эълон қилди. Жорий йилнинг 20-октябр куни эса танлов натижалари эълон қилиниб, ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда Фанлар академияси ва Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан 2020-2021 йиллардан нашр этилган беш номдаги китобларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Танловда У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича масъул ходими Касимов Бекназар Шодимуродович ҳам ғолиб деб топилиб, ТАШАККУРНОМА ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
http://academy.uz/uz/news/qadring-baland-bolsin-ona-tilim


