
Физик электроника бўйича тўққизинчи Халқаро Анжуман
IPEC-9
3-4 октябрь 2024, Тошкент
Физик электроника бўйича тўққизинчи халқаро анжуман IPEC-9 2024-йил 3-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Анжуман йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тошкент шаҳрининг марказий қисмида жойлашган У.А. Арифов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти биносида бўлиб ўтади.
Анжуман ташкилий қўмитасига 200 га яқин тезис маърузалари Ўзбекистон Республикаси, МДҲ давлатлари ва узоқ хорижий мамлакатлар университетлари, илмий марказларидан келиб тушди. Улар орасидан дастурий қўмита томонидан анжуман йўналишларига мос ва долзарб илмий ишлар саралаб олинди.
Анжуман ташкилотчилари
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги
- Ўзбекистон физика журнали
Анжуман йўналишлари
- Атом ва молекулаларнинг қаттиқ жисм сирти билан ўзаро таъсири: адсорбциянинг фундаментал муаммолари, электрон ва ион эмиссияси
- Физик электроника (усул ва қурилмалар)
- Ион-нурли ва плазмали технологиялар, материалларни олиш ва модификацияси
- Электроника ва қуёш энергетикаси учун янги технологиялар ва материаллар
- Фотоника
- Наноматериаллар физикаси ва технологияси
- Моддалар билан лазер нурларини ўзаро таъсири ва лазер технологиялари
Асосий саналар
- Анжуман дастури – 23 сентябрь 2024 й. (Анжуман сайтига жойлаштирилади)
- Анжуман бошланиши – 3 октябрь 2024 й.
Муҳим эслатмалар
- Иштирокчиларни рўйхатга олиш: 3 октябрь, соат 8:30-9:45
- Анжуман очилиши: 3 октябрь, соат 10:00
- Анжуман ёпилиши: 4 октябрь, соат 15:00
Маърузалар шакли
- Пленар маъруза: 25 минут
- Оғзаки маъруза: 15 минут
- Постер: 90 см x 90 см
Анжуман тиллари
- Ўзбек тили
- Рус тили
- Инглиз тили
Анжуман материаллари
Маъруза тезислари электрон шаклда тайёрланиб, анжуман санасига қадар анжуман сайтига юкланади. Анжуман иши якунлари бўйича дастурий қўмита томонидан танлаб олинган 15 та илмий маъруза асосидаги мақолалар “Ўзбекистон Физика Журнали”нинг бир сонларида чоп этилади.
Меҳмонхоналар
Тошкент шаҳрида жуда кўплаб замонавий ва шинам меҳмонхоналар мавжуд (бунинг учун booking.com сайтига қаранг).
Анжуман ташкилий қўмита манзили
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Дурмон Йўли кўчаси 33, 100125, Тошкент, Ўзбекистон.
Факс/телефон: +998 (71) 262 32 54
Электрон почта: info@iplt.uz
Веб-сайт: http://ipec-9.iplt.uz
Усманов Д.Т. электрон почтаси: usmanov@iplt.uz