
2025 йилнинг 12-13 май кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иштирокида “Бир камар, бир йўл” форуми доирасида Xinjiang университетида “Саноат-Университет-Тадқиқот-Амалиёт” ҳамкорлиги бўйича 2025 йилги Хитой-Марказий Осиё симпозиуми ўтказилди.
Унда У.А.Арифов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти, лаборатория мудири ф.-м.ф.д. Қувондиқов Ваҳобжон Ортиқович иштирок этди. Ушбу сипозиумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Австралия, Грузия, Беллорусия ва бошқа хорижий давлатлардан ҳамда Хитойнинг кўплаб Университет, илмий тадқиқот марказларидан мутахассислар иштирок этишди. Хитой-Марказий Осиё 2025 симпозиуми доирасида “Физика, муҳандислик ва материалшунослик” соҳасида фаолият олиб борувчи олимлар Xinjiang университети Physical Science and Technology факультетида ўтказилган семинарда ўзаро фикр алмашиб, яқин келажакда ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган йўналишларни белгилаб ўзаро ҳамкорликлар учун дастлабки муҳокамалар ўтказилди.
Ушбу тадбирда ф.-м.ф.д. В.О.Қувондиқов “Органик қуёш элементлари учун асос бўлувчи янги материаллар” соҳасида Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида олиб борилаётган тадқиқотлар билан тадбир иштирокчиларини таништириб, ушбу соҳада келгусида ҳамкорликларни йўлга қўйишни таклиф қилди.

