PROQUEST платформасидан фойдаланиш юзасидан амалий семинар ташкил этилди

24 февраль 2023

Жорий йилнинг 23-февраль куни Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида “ProQuest Dissertation & Theses Global” платформасидаги электрон ресурслардан фойдаланиш бўйича амалий семинар ташкил этилди. “ProQuest Dissertation & Theses Global” – дунёдаги энг йирик тўлиқ матнли маълумотлар базаси ҳисобланади.

Семинарда институтнинг илмий ходимлари, ёш олимлари докторант ва стажёр-тадқиқотчилари иштирок этишди. Семинар давомида E-Line Press компанияси вакили, ProQuest/Part of Clarivate (AҚШ) ресурслари бўйича етакчи мутахассиси Наргиза Пазилова PROQUEST платформасида рўйхатдан ўтиш, ProQuest Dissertations & Theses Global маълумотлар базасининг имкониятлари ҳамда ундан фойдаланиш бўйича тўлиқ ахборот бериб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

ФОТО: