
Конституция қабул қилингани ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрьдаги ПФ-243 сон фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этилган эди.
Унга кўра «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирлананиши белгиланган.
Шулар қатори У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори техника фанлари доктори, профессор Ашуров Хатам Бахронович ҳам «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини билан тақдирланди. Эсдалик нишонни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Вице-президенти Сирожиддин Мирзаев топширди.
