Халқаро илмий ҳамкорлик

10 июнь 2022

2022 йил 9 июнь куни Эроннинг Шариф Технология университети (Sharif University of Technology (Iran), дунё рейтингида 612 ўринда) катта илмий ходими Dr. Maryam Ghasemitarei, ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти бош илмий ходимлари ф.-м.ф.д. Максудбек Юсупов, ф.-м.ф.д. Умеджон Халилов ҳамда ЎзР ФА Биорганик кимё институти олимлари ўртасида онлайн (ZOOM платформаси орқали) илмий учрашув ўтказилди.

Учрашувда синтез қилинган дорилар ва оқсилларнинг ўзаро таъсирини компьютерда моделлаштириш бўйича муҳокама ўтказилиб, соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

ФОТО: