
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан 2022 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари И.Абдукадиров ва К.Мавляновлар иштирокида Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув машғулоти назарий ва амалий тарзда ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида ходимларга республика ва халқаро патентларини расмийлаштириш, экспертиза жараёни, хорижий патенлар базасида қидирувни ташкил этиш амалиёти чуқур тушунтирилди ҳамда патентлаш соҳасидаги долзарб муаммолар муҳокама қилинди. Ўқув машғулоти савол-жавоб ва ахборот алмашиниш тарзида ўтказилди.




