Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг институтга ташрифи

26 апрель 2022

Сўнгги йилларда Ҳукуматимиз томонидан илм-фанга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Соҳани ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Қайд этиш жоизки, сўнги 3 йил мобайнида У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг моддий техник-базаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон қарорига асосан, Институт лаборатория биноси тўлиқ капитал таъмирланиб, замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Жумладан, лаборатория биносини таъмирлаш жараёнида ўта нозик илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини берувчи ISO 5 талабларига жавоб берувчи махсус “Тоза хона” (Cleanroom) ҳам барпо этилди.

Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган Лазер уйғотувчи, диодли, нуқтавий, 785 нмда 100 мВт (комплектда) (1та), SER850 SENresearch 4.0 русумли Спектроскопик эллипсометр тўла моторлашган комлектда (1 та), Қаттиқ жисмли фемтосекундли лазер, сериф ТЕМА, ТЕМА-100/1054 (1 та), Сагу 60 русумли Икки нурли спектрофомометр комплектда (1 та), РМ 400 русумли Планетар-шарли тегирмон 4 барабанли комплектда (1 та), Нанозарралар траекториясини таҳлил қилиш тизими NanoSight LM10 (1 та), Суюқ ва газсимон азот олиш учун креоген станция ва маxсус буюртма асосида “Sentech” компанияси томонидан тайёрланган ўстирувчи кластер ва уни газ билан таъминлаб берувчи газ кабинетлар тизими каби замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар харид қилинди ҳамда лабораторияларга ўрнатилди.

Мазкур илмий асбоб-ускуналарнинг хариди учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами млн. 404 минг АҚШ доллари ажратилиб, тўлиқ молиялаштирилди.

Бугун 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазирлик ходимлари Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига ташриф юуюрди.

Ташриф чоғида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 1-ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижроси юзасидан харид қилинган ва илмий лабораторияларда ўрнатилган замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар билан яқиндан танишди ҳамда Институт жамоаси билан суҳбатлашди.

Ташриф якунида Институтнинг янги лойиҳаларини молиялаштириш, моддий-техника базасини янада яхшилаш, ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш каби масалаларда "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш белгиланди.

Албатта, Институтда яратилаётган янги шарт-шароитлар олиб борилаётган илмий тадқиқотларни янги даражага олиб чиқишга, янги илмий ва инновацион ишланмаларни яратишга мустаҳкам замин яратади.

ФОТО: