
Бугун, 22-апрел куни Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига Фанлар академияси Матбуот хизмати ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти йирик илмий муассасалардан бири ҳисобланади. Мазкур муассасада физикавий электроника, фотоника, иссиқлик физикаси, лазер физикаси, янги материаллар синтези ва нанотехнологиялар йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилади.
Дастлаб пресс-тур иштирокчилари учун матбуот анжумани ўтказилди ва унда Институт фаолияти ҳақида умумий маълумот берилди. https://academy.uz/uz/news/ion-plazma-va-lazer-texnologiyalari-institutiga-press-tur-tashkil-etildi