Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Тимурбек Усманов вафот этди

23 декабрь 2021
Лазер физикаси ва технологиялари, ночизиқли оптика спектроскопияси соҳаларида дунёга машҳур олим, институт бош илмий ходими ва лаборатория мудири, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Темурбек Усмонов 2021 йилнинг 22 декабрь куни 79 ёшида вафот этди. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти раҳбарияти, илмий ҳодимлари ва шогирдлари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.