Халқаро ҳамкорлик

9 октябрь 2021

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти олимлари HORIZON 2020/MSCA-RISE-2019/SSHARE №871284 ҳалқаро лойиҳа доирасида Украина Миллий Фанлар академияси А.А.Галкин номидаги Донецк физика-техника институти (Украина) илмий ходимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ушбу ҳамкорликда бажарилаётган ҳалқаро лойиҳа доирасидаги илмий-тадқиқотларни самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилнинг 28 сентябридан 1 ой муддатга Украина Миллий Фанлар академияси А.А.Галкин номидаги Донецк физика-техника институтидан бир қатор етакчи илмий ходимлар ташриф буюришди.

Жумладан:
кат. и.х., ф.-м.ф.н. Даниленко Игор Анатолиевич,
кат.и.х., кимё.ф.н. Горбань Оксана Александровна,
кат.и.х., ф.-м.ф.н. Горбань Сергей Васильевич,
кич.и.х. Ахкозова Леонид Афанасьевич

Жорий йилнинг 8 октябрь куни институт илмий ходимлари, ёш олимлари ҳамда докторантлар иштирокида илмий семинар ташкил этилди. Семинарда Украина Миллий Фанлар академияси А.А.Галкин номидаги Донецк физика-техника институтидан катта илмий ходим, физика-математика фанлари номзоди Игорь Анатолиевич Даниленко SSHARE Horizon 2020 халқаро лойиҳа доирасида олинган натижалар асосида “Оксидные нанопорошки как преобразователь атмосферной влажности в электрический потенциал” мавзуида маъруза қилди. Қолаверса Украина Миллий Фанлар академияси А.А.Галкин номидаги Донецк физика-техника институтининг илмий салоҳияти, фундаментал тадқиқотлар йўналиши, моддий техник базаси тўғрисида умумий маълумот берди. Ундан кейин шу институтнинг катта илмий ходими, кимё фанлари номзоди Оксана Александровна Горбань “Многофункциональные материалына основе оксидных нанопорошков” мавзуида маъруза қилди. Семинар савол-жавоб ва ахборот алмашиниш тарзида ўтказилди.

Украина Миллий Фанлар академияси А.А.Галкин номидаги Донецк физика-техника институти билан нанотехнология, материалшунослик ва физик электроника йўналишларида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш юзасидан илмий ҳамкорлик шартномаси имзолашга келишиб олинди.

ФОТО: