
У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари илмий-тадқиқот институти 2022 ўқув йили учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилишини эълон қилади.
Институт 2022 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича таянч докторантура (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади. (Боғланиш учун тел: 71 262 32 54)
ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD)га қуйидаги ихтисосликлар бўйича:
– 01.04.04-Физик электроника;
– 01.04.05-Оптика;
– 01.04.07-Конденсирланган ҳолат физикаси;
– 01.04.11- Лазер физикаси
СТАЖЁР ТАДҚИҚОТЧИЛИККА қуйидаги ихтисосликлар бўйича:
– 01.04.04-Физик электроника;
– 01.04.05-Оптика;
– 01.04.04-Конденсирланган ҳолат физикаси;
– 01.04.11- Лазер физикаси
А) Таянч докторантурага (PhD) қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
– магистр даражасига эга бўлганлар;
– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
Диққат! ҳужжатлар Online тарзида phd.mininnovation.uz (http://phd.mininnovation.uz/) сайти орқали қабул қилинади.
Таянч докторантурада (PhD) ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Б) Стажёр тадқиқотчиликка қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
– магистр даражасига эга бўлганлар;
Диққат! ҳужжатлар Online тарзида phd.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.
Стажёр тадқиқотчиликка ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Хужжатларни Online топшириш 2021 йил 15 октябргача